Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшаш жойидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган 9-синф ўқувчиси қидирилмоқда

Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, “Ғайрат” маҳалласи, Ифтихор кўчасида яшовчи вояга етмаган Машраббоев Фазлиддин Ўктамжон ўғли 2016 йилнинг 28 декабрь куни соат тахминан 17:00да номаълум сабабларга кўра, яшаш жойидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақда Кун.uz’га Андижон вилоят, Қўрғонтепа туман ИИБ хабар бермоқда.
Фазлиддин Машраббоев – миллати ўзбек, 2001 йил, 19 июнда туғилган. Қўрғонтепа туманидаги 11-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси. Сўнгги маълумотларга кўра, уни Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида кўришган.
Машраббоев Фазлиддин Ўктамжон ўғли ҳақида маълумотга эга бўлганлар яқин орадаги ИИБга мурожаат этишлари, 102 ёки (8 374) 723 25 02, (+998 90) 147 60 00 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.
Мавзуга оид
22:24 / 12.02.2026
Президент ҳузурида Андижон вилоятидаги ислоҳотлар натижаси ва устувор вазифалар муҳокама қилинди
12:40 / 28.01.2026
Varsovia университети Андижондаги филиалига 2 млн доллар инвестиция киритади
08:20 / 27.01.2026
Андижонда ФВБ инспектори 1800 доллар билан ушланди
09:02 / 26.01.2026