Жаҳон | 18:35 / 14.07.2017
11015
1 дақиқада ўқилади

Кремль Путиннинг АҚШга ташрифи ҳақида: «Таклиф қилишларини кутиш лозим, кейин ўйлаб кўрамиз»

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Владимир Путиннинг АҚШга ташрифи ҳақида гапиришдан аввал, Вашингтондан расмий таклиф тушишини кутиш лозим.

-  Келинг, таклифни кутамиз, қарор таклиф келганидан сўнг қабул қилинади, - дея таъкидлаб ўтди Кремль вакили.

Шу билан бирга, журналистлар агарда Дональд Трамп эртагаёқ таклиф жўнатса, Кремлнинг жавоби қандай бўлиши билан қизиқишган.

-  Буни эртага кўрамиз, - дея қўшимча қилган Россия етакчисининг матбуот котиби.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путинни қачон Ой уйга таклиф қилишига ойдинлик киритгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид