Жаҳон | 10:27 / 14.07.2017
8144
1 дақиқада ўқилади

Ал Қудсда уч террорчи полициячиларга қарата ўт очди

Ал Қудс шаҳрида уч номаълум шахс полициялар гуруҳига қарата ўт очди, натижада уч киши жабрланди, деб хабар бермоқда The Jerusalem Post.

Хабар қилинишича, ҳодиса Эски шаҳардаги Шер дарвозалари ёнида рўй берган. У ер Ал Қудснинг девор билан ўралган тарихий маркази ҳисобланади.

Полициячилар террорчиларни зарарсизлантиришга муваффақ бўлдилар. Ҳодиса натижасида уч киши жабрланди, улардан икки нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид