Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда гидропоника технологиясидан фойдаланган ҳолда иссиқхоналар ташкил этилади
Ўзбекистонда иссиқхона мажмуаларини гидропоника технологиясини қўллаган ҳолда ривожлантириш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Президентининг “Иссиқхона мажмуаларини гидропоника технологиясини қўллаган ҳолда янада ривожлантириш ва ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Гидропоника - тупроқсиз, озуқа моддалари эритмасида ўсимлик ўстириш усули саналади. Ўсимлик илдизни ўраб турувчи эритмадан озуқа олади.
Қарор лойиҳасига кўра, иссиқхона мажмуалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги лалми ерларда ташкил этилади. Иссиқхоналарни ташкил этиш учун хорижий сармояларни жалб этиш режалаштирилмоқда.
Кутилишича, иссиқхона мажмуалари 2021 йилнинг охирига қадар солиқ ва божхона имтиёзларини олади.
Мавзуга оид
17:19 / 11.04.2026
Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш: иссиқхоналар Сурхондарёга кўчирилади
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
20:33 / 23.03.2026
1 октябрдан Тошкент шаҳри ва туташ ҳудудларда янги иссиқхона ташкил этиш чекланади
10:10 / 28.02.2026