Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашларининг кенгайтирилган йиғилишлари бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 11-14 июль кунлари республика бўйлаб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларининг кенгайтирилган йиғилишлари ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи хабар берди.
Мазкур йиғилишлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2017 йил 5 июлдаги 01-03/5-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилди. Йиғилишларда вилоят ҳокимлари, Кенгаш раислари, фаол ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, кенгайтирилган йиғилишларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ҳамда Ижроия қўмитаси таркибини сайлаш масалалари кўриб чиқилди.

Хусусан, Жиззахдаги йиғилишда ҳам вилоятнинг фаол ёшлари сўзга чиқиб, улар томонидан янги раис номзоди кўрсатиб ўтилди. Улар томонидан кўрсатилган номзод овозга қўйилди ва сайланди.

Йиғилишнинг иккинчи қисмида сўзга чиққан вилоят фаоллари томонидан ҳудудий Кенгашнинг Ижроия қўмитаси сони ва таркиби бўйича ҳам таклиф билдирилди ҳамда Ижроия қўмита таркиби овозга қўйилди. Шундан сўнг ижроия қўмитаси таркиби ҳам сайланди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши йиғилишида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши апарат ходимлари иштирок этди.





Мавзуга оид
19:09 / 28.02.2026
Жиззахда деҳқон хўжалиги ерини 950 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
12:15 / 26.02.2026
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
19:53 / 23.02.2026