Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ генерал-майори Қозоғистон ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов жорий йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳридаги "Туркистон" меҳмонхона мажмуида Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полиция генерал-лейтенанти Марат Демеуов билан учрашди.
Ушбу ташриф яқинда бўлиб ўтган МДҲ аъзо давлатлари ички ишлар вазирларининг Кенгаш йиғилишида, Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг келажакда икки томонлама ҳамкорлик бўйича бир қатор масалаларни, жумладан томонларни қизиқтирган ҳудудий муаммоларни ҳал этиш юзасидан ўзаро суҳбатининг мантиқий давомидир.
Терроризм, сепаратизм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва ноқонуний миграциянинг турли кўринишларига, шунингдек одам савдосига қарши курашишда икки давлат ички ишлар органларининг ҳамкорлик вазифалари раҳбарларнинг бугунги суҳбатда асосий мавзуси бўлди.
Томонлар ушбу йўналишда иккитомонлама ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш доирасида фикр алмашдилар. Ташриф кунининг иккинчи ярмида Қозоғистон делегацияси аъзолари Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
08:00 / 01.03.2026
Заҳарланган болалар ва безори “ёш бойваччалар” — ҳафта дайжести
17:52 / 28.02.2026
Фото: Сержант Ҳосилбек Эшназаров сўнгги манзилга кузатилди
18:16 / 27.02.2026