Президент: Биз - халққа хизматкормиз
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди. Унинг айтишича, "Парламент назорати тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозим.
Шу билан бирга, Франция, Буюк Британия, Германия каби ривожланган давлатлар тажрибаси асосида Қонунчилик палатасида “Ҳукумат соати” институтини жорий этиш айни муддао бўлар эди. Шу тариқа йил бошида тасдиқланадиган режага мувофиқ ҳар ойда ҳукумат аъзоларининг ҳисоботи эшитилади ва шу бўйича тегишли қарорлар қабул қилинади.
“Олий Мажлис Сенатида эса барча даражадаги ҳокимларнинг ҳудудларни ривожлантириш борасидаги фаолияти ҳақида ҳисоботларни эшитиш амалиётини йўлга қўйишни таклиф этаман. Албатта, бу қонун ишлайди, биз қарор қабул қиламиз, лекин вазирларни ҳам, Бош вазир ўринбосарларини ҳам, туман ҳокимини ҳам сўрови учун билим бўлиш керак. Қонун бўлиши керак. Жуда кўп тайёргарлик қилишларингиз керак. Бир-бировимизга биз қандайдир кўмакдош, елкадош бўламиз. Иш жараёнимизда барибир ўзгариш бўлади, агар шу ишни ҳақиқатдан амалий бюрократия қилмасдан, тўғри ташкил қила олсак. Ким биз: Халққа хизматкормиз. Шу хизматни ҳалол, пок, адолатли амалга ошира оламизми, йўқми?”, - деди Президент.
Мавзуга оид
18:07 / 16.10.2024
Олий Мажлис сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди
17:44 / 20.09.2024
«Ҳаддини билмаганларни меҳмон деёлмаймиз» – Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади
23:26 / 25.06.2024
2024 йилнинг 5 ойи давомида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлди — Сенат
22:58 / 25.06.2024