Президент: “Олий Мажлис ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрман”
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди. Унинг сўзларига кўра, Олий Мажлис олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш ҳақида сўз юритилар экан, албатта, депутатлар, сенаторлар фаолиятини моддий таъминлаш масаласини ёддан чиқармаслик лозим.
“Бу – ҳаёт ҳақиқати. Бу масала йиллар давомида кўриб чиқилмаган. Бу даврда давлат органлари бошқа ходимларининг моддий таъминоти бир неча марта кўриб чиқилиб, бугунги ҳаёт, замон талабларига мослаштирилди. Нима учун Олий Мажлис палаталари раҳбарлари хорижий амалиётни, республикамиздаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини чуқур таҳлил қилиш асосида бу борада таклифлар киритмаган? Давлат раҳбари сифатида мен депутатлар ва сенаторлар ҳамда Олий Мажлис ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш бўйича асосли таклифларни кўриб чиқишга тайёрман”, - деди Мирзиёев.
Мавзуга оид
18:07 / 16.10.2024
Олий Мажлис сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди
17:44 / 20.09.2024
«Ҳаддини билмаганларни меҳмон деёлмаймиз» – Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади
23:26 / 25.06.2024
2024 йилнинг 5 ойи давомида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлди — Сенат
22:58 / 25.06.2024