Учтепа туманида гилам ўғриси ушланди
2017 йилнинг 10 июль куни тахминан соат 16:00ларда муқаддам судланган Қобилжон Жўраев ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Учтепа тумани ҳудудида фуқаро Сарвиноз Захидовага (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) тегишли бўлган, ювиш учун тайёрланиб, қаровсиз қолдирилган икки дона жами нархи 1.500.000 сўмлик гиламларини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.
Мавзуга оид
07:20 / 08.10.2024
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
09:10 / 01.10.2024
Тошкентда хонадонида 38 кг гиёҳвандлик воситасини сақлаб келган шахс ушланди
07:40 / 28.09.2024
Тошкентда истеъмолга яроқсиз сариёғни сотмоқчи бўлганлар аниқланди
16:34 / 13.09.2024