“Ўз жонига қасд қилиш, жиноятчилик ва оилавий ажримларнинг олдини олишда Олий Мажлис палаталарининг роли сезилмаяпти”
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди. Унинг айтишича, ёшлар билан ишлаш, оила ва аёллар масаласи ҳар доим муҳим вазифа ҳисобланган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.
“Олий Мажлис палаталарининг қарийб 40 нафар аёл сенатор ва депутатлари буни жуда яхши тушунишади. Хотин-қизлар ўртасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, жумладан, энг оғир масала бўлган ўз жонига қасд қилиш, жиноятчилик ва оилавий ажримларнинг олдини олишда Олий Мажлис палаталарининг роли сезилмаяпти. Бу борада на самарали ишлайдиган қонунлар қабул қилинмоқда, на жойларда амалий фаолият олиб борилмоқда. Ҳолбуки, халқимиз, сайловчиларимиз биздан бу борада амалий ҳаракатларни кутмоқда. Шу боис Давлат маслаҳатчиси О.Муродовга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан биргаликда бир ой муддатда қуйи палатада Ёшлар масалалари ҳамда Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияларни тузишни ўрганиб чиқиш топширилади”, - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
18:07 / 16.10.2024
Олий Мажлис сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди
17:44 / 20.09.2024
«Ҳаддини билмаганларни меҳмон деёлмаймиз» – Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади
23:26 / 25.06.2024
2024 йилнинг 5 ойи давомида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлди — Сенат
22:58 / 25.06.2024