Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳэмилтон "Формула-1"да Буюк Британия гран-приси ғолиби бўлди
"Мерседес"нинг британиялик пилоти Люис Ҳэмилтон "Формула-1" жаҳон чемпионатининг 10-босқичи — Буюк Британия гран приси ғолибига айланди.
Якшанба куни бўлиб ўтган пойгада британиялик пойгачининг жамоа бўйича шериги финландиялик Валттери Боттас (+14,063 сония) маррага иккинчи бўлиб етиб келди. Учликни "Феррари" жамоаси таркибида қатнашаётган финландиялик яна бир пилот Кими Райкконен (+36,570) якунлаб берди.
Боскичнинг дастлабки ўнлигига қўйидаги спортчилар киришди:
4. Макс Ферстаппен (Нидерландия, "Ред Булл", +52,125 сония);
5. Дэниел Риккиардо (Австралия, "Ред Булл", + 1 дақиқа 5,955 сония);
6. Нико Ҳюлкенберг (Германия, "Рено", +1.8,109)
7. Себастьян Феттел (Германия, "Феррари", +1.33,989)
8. Эстебан Окон ("Форс Индия", +1 доира);
9. Серхио Перес (Мексика, "Форс Индия", +1 доира);
10. Фелипе Масса (Бразилия, "Уилямс", +1 доира).
"Формула-1"нинг кейинги босқичи 28–30 июль кунлари Венгрияда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:01 / 09.12.2025
Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
20:06 / 05.10.2025
McLaren Формула-1 конструкторлар кубогини муддатидан олдин қўлга киритди
18:33 / 21.09.2025
Ферстаппен F1 пойгасида Озарбойжон Гран-приси ғолиби бўлди
17:22 / 25.05.2025