Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иорданияда америкалик аскарларнинг ўлимида айбланган ҳарбий умрбод озодликдан маҳрум этилди
Иордания суди ҳарбий базанинг ёнида отишма содир этишда айбланаётган ҳарбий хизматчини умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига маҳкум этди. Ҳодиса оқибатида уч нафар америкалик йўриқчи ҳалок бўлганди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ҳарбий хизматчи қаттиқ режимдаги колонияда жазо муддатини ўтайди.
Агентликнинг аниқлик киритишича, судланувчи аввалроқ ўз айбини тан олган. Унинг сўзларига кўра, базага ҳужум қилинган, деб ўйлаб ўт очган.
Ҳодиса 2016 йилнинг ноябрь ойи бошида Иорданиядаги Ал-Жафр аҳоли пунктидаги ҳарбий базада рўй берган.
Мавзуга оид
12:53 / 10.03.2026
Эрон Иорданиядаги бундесвер дала лагерига яна ҳужум қилди
20:56 / 06.03.2026
Эрон АҚШ базаларидаги ҲҲМ тизимлари радарларига зарба беришга урғу қаратмоқда
12:21 / 05.03.2026
Ўзбекистон президентининг Иорданияга ташрифи кутилмоқда
10:51 / 02.03.2026