Мулоқот чоғида сўнгги кунларда Яқин Шарқ минтақасида кузатилаётган жараёнларнинг кескин тус олиши минтақавий хавфсизлик, барқарорлик ва давлатлараро муносабатларга салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидланди.
Томонлар бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойида мамлакатлар суверенитети, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигига хавф туғдирадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, мавжуд низо ва муаммоларни тинч ҳамда дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарурлигини қайд этдилар.
Давлат раҳбари ушбу синовли дамларда Иордания раҳбарияти ва халқи билан якдил ва бирдам эканини таъкидлади. Ўз навбатида, подшоҳ Абдулла II самимий қўллаб-қувватлаш ва ҳамжиҳатлик сўзлари учун президентга миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, суҳбат давомида яқин истиқболда Амман шаҳрига режалаштирилаётган Ўзбекистон президентининг олий даражадаги ташрифи юксак савияда ва сермаҳсул ўтишига ишонч билдирилди.
















