Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макгрегор Мейвезерга қарши жангга тайёрланишда нокаутга учради
63,5 кг вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Жесси Варгас ММА суперюлдузи Конор Макгрегорнинг Флойд Мейвезерга қарши жангига тайёргарлигига доир айрим маълумотлар билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, ирландияликнинг машғулотлари кўнгилдагидек кетаётгани йўқ.
Хусусан, унинг сўзларига кўра, яқинда Макгрегор спарринг жанглардан бирида нокаутга учраган.
Варгас аралаш жанглар устасига ким рақиб бўлганига ойдинлик киритмаган ҳамда маълумот манбаини ҳам маълум қилмаган.
Сўнгги даврнинг энг кўп кутилаётган ва ташвиқ қилинаётган жангларидан бири 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Жанг улкан маблағ тўплаши кутилмоқда. Бунда Мейвезер гонорари 100 млн долларга яқинни ташкил этади, мукофот пули (мағлубга) 75 млн доллар тақдим этилади.
Аксар фикрга кўра, ирландияликнинг техник жиҳатдан кучли бўлган рақибига имконияти йўқ. Бироқ америкаликнинг ўзи ОАВга иқрор бўлишича, бирмунча ёши ўтган ва аввалгидек жисмоний формада эмас. Мейвезернинг фикрича, унинг ҳолати ёмонлашгани жангни қиздиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
21:19 / 28.10.2025
Пакяо ва Мейвезер реванш жангини ўтказади
21:05 / 05.09.2025
Майк Тайсон ва Флойд Мейвезер ўртасида супержанг ўтказилади
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
00:41 / 23.11.2024