16 июль куни Тошкентда 3 инсон ЙТҲ туфайли вафот этди
2017 йилнинг 16 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 3 нафар шахс тан жароҳати олган, 3 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
2017 йилнинг 16 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2510 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 731 тасини қўпол турдаги, 38 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 16 июль куни жами 737 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 432 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 305 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 16 июль Тошкент шаҳрининг Сергели туманида катта тезликда ҳаракатланган «Спарк» русумли автомобиль ҳалокатга учраб, 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлгани хақида хабар берган эдик.
Мавзуга оид
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
08:10 / 04.11.2024
Тошкентда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади
19:25 / 31.10.2024