Ота эътиборсиз, 16 ёшли ўғил эса оилавий ноутбук хотирасида беҳаё фильмларни сақлаб келган
Москва-Қарши йўналишидаги 995-сонли авиарейс билан Қарши халқаро аэропортида парвозини якунлаган Отаниёз Махматқуловнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли бўлган HP маркали ноутбук хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 10 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, Отаниёз эндигина 16 ёшга тўлган. Унинг яқинлари доимий равишда Россия Федерациясида ишлаганликлари боис, у Москва шаҳридаги мактабларнинг бирида таҳсил олиб, ўқиш давомида ушбу ноутбукдан мунтазам равишда фойдаланган. Қизиғи шундаки, унга тегишли бўлган ноутбукдан оила аъзолари ҳам доимий фойдаланган. Мазкур ҳолат бўйича унга ҳампарвоз бўлган отаси Жўра Махматқуловдан нима сабабдан эътиборсизликка йўл қўйгани сўралганда, у бу “матоҳ”га тушунмаслигини, гўёки шу сабабли эътибор бермаганини баҳона қилди.
Яна бир ҳолатда, 624-сонли авиарейс билан ушбу халқаро аэропортга Москва шаҳридан учиб келган Шерзод Раҳимовнинг ўзи ва қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли қўл телефони ҳамда ноутбук хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган қарийб 600 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди.
Якунда фуқаролар О.Махматқулов ҳамда Ш.Раҳимовга нисбатан тегишли суд органларининг қарорлари билан жарима жазолари тайинланиб, ашёвий далил сифатида олинган қўл телефони ва ноутбуклар давлат эгалигига ўтказилди.
Мавзуга оид
20:11 / 20.07.2024
Қарши аэропорти яқинида ёнғин содир бўлди
07:43 / 27.04.2024
Ўзганинг сир сақланиши лозим бўлган видеоларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган аёл ушланди
22:32 / 20.04.2024
Қаршида DAMAS автомобилида 25 нафар болани ташиган ҳайдовчи аниқланди
23:02 / 16.04.2024