Фан-техника | 16:16 / 19.07.2017
12446
2 дақиқада ўқилади

Ўзи кўтарилиш ва тушишда ёрдам берувчи зина (видео)

Кундалик ҳаётни қулайлаштириш учун ўзларининг қизиқ ечимларини таклиф қилган инженерлар доимо кишиларни ҳайратлантириб келишган. Жоржия технология университети мутахассислари аҳолининг баъзи бир қатламлари, масалан, қарияларга ва жисмоний имконияти чегараланган инсонларга зиналардан чиқишда мустақил ёрдам бериш керак, деган фикрга келишди ва энергиядан самарали фойдаланадиган, юришга кўмак берадиган «ақлли» зина ихтиро қилишди.

Ихтиронинг моҳияти пружина билан таъминланган зиналардан иборат. Инсон зинадан пастга тушаётганида у вазн оғирлиги таъсирида пастга тушади. Бу эса қувватни тежайди ва сарфланаётган кучни деярли 22 фоизга камайтиради. Инсон тепага чиқиши керак бўлганида зиналар инсон оёғини итариб, юқорига кўтарилишга ёрдам беради ва бу тиззага тушадиган кучни деярли 38 фоизга камайтиради. Бундай зинадан чиқиш ва юриш ҳам жуда қулай. Ихтирочилар ҳисоб-китобларда датчиклардан фойдаланишган. Лекин бундай зинанинг ноқулай тарафи ҳам бор. Тизим ундан фақат бир инсон фойдаланаётгандагина ишлайди.

Мавзуга оид