Ўзбекистон | 20:58 / 19.07.2017
11601
2 дақиқада ўқилади

ЎзЛиДеП депутати маҳаллий ҳокимиятларга босим ўтказиш имконияти йўқлигидан шикоят қилди

19 июлда Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси парламент депутатлари, сиёсий партиялар вакиллари иштирокида ташкил этилди. Унда Ўзбекистондаги сиёсий партияларни фаолиятини кучайтириш, уларнинг сафини кенгайтириш ва ижтимоий ҳаётдаги ўрнини ошириш каби масалалар муҳокама қилди. Хусусан, унда иштирок этган ЎзЛиДеП депутати Расул Кушербаев бугунги кунда партия сафини кенгайтиришда анъанавий усуллардан воз кечилгани ҳақида гапирар экан, партияни қийнаётган айрим масалаларга ҳам тўхталди.

Фото: Ҳалқаро прес клуб

“Биз тадбиркорнинг олдимизга кўндаланг қўяётган муаммосини ҳал қилиб бериш мақсадида ишлаяпмиз. Биз бугун тадбиркорни кўпроқ ишонтиришимиз керак, Чунки, хоҳлаймизми-йўқми, жойларда чиройли тадбирларни ўтказганимиз билан ишбилармонларнинг муаммолари ҳал бўлиб қолаётгани йўқ. Айримлари бизлардан хафа бўлишади, шу масалам нега ҳал бўлмади деб? 

Фото: Ҳалқаро прес клуб 

Баъзи муаммолар тизимли муаммолардир. Буни қонунчиликка ўзгартиш киритиш орқали ҳал қилиш мумкин, холос. Партиямизни қийнайдиган масала шундаки, ҳозиргача жойларда кўп масалалар маҳаллий давлат ҳокимияти ваколатидаги, ўшаларнинг доирасида ҳал қилинадиган ишлардир. Биз минг бор тушунтириб, ҳаракат қилмайлик, партиянинг босим ўтказиш имкониятлари чекланган”, - дея куюнчаклик фикр билдирди Кушербаев. 

Мавзуга оид