19:53 / 20.07.2017
45039

Ҳақиқий санъаткор бўламан деганларга йўл очилди...

Агар сиз санъаткор бўлишни орзу қилган бўлсангиз ва ТВда чиқишни истасангиз, мақолани охиригача ўқинг, бу айнан сиз учун!

Кўпчилик истеъдодли ёшларнинг овози яхши бўлсада, қаерга бориб хонандаликдан дарс олишни, кимга мурожаат қилишни билмайди. Билгани эса Ўзбекистон Давлат Концерваторияси. У ерда эса сизни қабул қилишлари учун мусиқа мактабини ёки санъат коллежини тугатганлигингиз тўғрисида ҳужжат талаб қилишади. Сизда эса овозингиз яхши-ю ҳужжатингиз йўқ.

Актёр бўлишни истаганлар учун ҳам қуйидаги ҳолатлар кузатилади. Масалан, кино, клипларда роль ижро этиш учун кастинглар қаерда, қачон ўтказилишини билмайди. Билган тақдирда ҳам махсус тайёргарлиги йўқлиги, ҳаяжон, ўзига ишончи пастлиги ва қўрқуви сабаб кастингдан муваффақиятли ўта олмайди. Бу эса актёрлар билан боғланиш ҳамда уларга шогирд тушиш имконини йўқотишига сабаб бўлади. Талантингиз бору имкониятингиз йўқ.

Ҳақиқий санъаткор бўламан деганларга йўл очилди.

Ўзбекистонда илк бор Эркин Комилов раҳбарлигида махсус санъат ўқув маркази ташкил қилинди.

Ўқув марказида қуйидаги курслар бўйича дарслар ўтилади:

АКТЁРЛИК МАҲОРАТИ

Кино, клип ва рекламаларда суратга тушиш имкониятини беради.
Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият иститути ижодий имтиҳонларига кириш учун махсус тайёрлов курслари

ВОКАЛ
Студияда ўз қўшиқларини яратиш. Катта саҳнани забт этиш имконияти. (дарслар якка тартибда ўтилади)

НОТИҚЛИК САНЪАТИ
Фикрни омма олдида эркин билдира олиш ва интервьюларда тортиниш ҳиссини йўқотиш имконияти.

СУХАНДОНЛИК
ТВ, радио ва кўрсатувларда бошловчилик қилиш имкони.

Дарслар Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббияси Мунаввара Абдуллаева ҳамда Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институтининг 10 дан ортиқ ўз ишининг мутахассис педагоглари, шунингдек, ўзбек киносининг машҳур кино ва театр актёрлари томонидан ўтилади.

Ўқиш давомида амалиётлар ТВ, радио ва фильмларни суратга олиш жараёнларида олиб борилади ва 50 дан ортиқ кастингда қатнашиш учун йўлланма берилади.

Агар сиз ҳам актёр бўлишни хоҳласангиз, кино ва клипларда суратга тушишни ёки машҳур хонанда бўлишни истасангиз МАШҲУРЛИК САРИ БИРИНЧИ ҚАДАМНИ БОСИНГ! 

Санъат ўқув марказининг қуйидаги рақамларига қўнғироқ қилинг: 
+998 (97) 404-11-94
+998 (95) 194-11-94 
+998 (93) 549-11-94 

Ўқув курслари ҳақида барча маълумотлар: 

Instagram: instagram.com/vays_media.uz/
Телеграм: @vaysmedia           
Телеграм канал: @artschoolvaysmedia 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top