Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Театр соҳасида хусусий сектор иштироки 30 фоизга етказилади
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида замонавий театр санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, саҳна асарларининг бадиий-ғоявий савиясини ошириш ва маданий хизматлар бозорида рақобат муҳитини кучайтириш мақсад қилинган. Лойиҳада театр соҳасида хусусий сектор иштирокини 30 фоизга етказиш билан бирга, давлат театрлари фаолиятини кенгайтириш бўйича ҳам қатор кўрсаткичлар белгиланган.
Стратегия лойиҳасига мувофиқ, театр санъатини ривожлантиришда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини кенгайтириш орқали соҳада янги лойиҳаларни рағбатлантириш режалаштирилмоқда. Хусусан, театр соҳасида хусусий сектор иштирокини 30 фоизга етказиш мақсад қилинган. Бу ташаббус хусусий театрлар, продюсерлик марказлари, мустақил ижодий жамоалар ва инвесторларнинг саҳна лойиҳаларидаги иштирокини кенгайтириш, репертуарни бойитиш ҳамда маданий хизматлар сифати ва хилма-хиллигини оширишга қаратилган.
Лойиҳада давлат театрлари фаолиятини жонлантириш бўйича ҳам аниқ кўрсаткичлар назарда тутилган. Жумладан, давлат театрларига томошабинларнинг ташрифини 15 миллионга етказиш, давлат театрларида намойиш этиладиган спектакллар сонини 7 400 тагача ошириш режалаштирилган. Шунингдек, саҳна репертуарини янгилаш мақсадида давлат театрларида 200 тадан ортиқ янги спектакллар саҳналаштириш кўзда тутилган.
Халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш йўналишида давлат театрларининг 125 та (йиллик камида 25 та) халқаро фестиваль ва гастролларда иштирок этишини ташкил қилиш ҳам белгиланган. Бу орқали миллий театр мактабини тарғиб қилиш, ижодий тажриба алмашиш ва томошабинлар аудиториясини кенгайтириш мақсад қилинган.
Стратегия лойиҳасида, шунингдек, цирк санъатини қўллаб-қувватлаш доирасида жойларда ўтказиладиган цирк томошаларининг йиллик сонини 440 тагача ошириш режалаштирилган.
Мазкур чора-тадбирлар театр соҳасида институционал ривожланишни тезлаштириш, хусусий ташаббуслар учун янги имкониятлар яратиш ва умумий маданий муҳитни бойитишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
15:23 / 05.01.2026
Давлат хизматларининг 40 фоизи хусусий секторга ўтказилади
12:10 / 24.10.2025
Сув ресурсларини бошқариш тизими хусусий сектор учун очилади
14:52 / 03.03.2025
Иқтисодиётда хусусий секторнинг роли янада оширилади
12:00 / 08.02.2025