Жаҳон | 18:50 / 20.07.2017
3655
1 дақиқада ўқилади
АҚШ 2018 йилда халқаро лойиҳаларга 5,4 млрд доллар ажратмоқчи
АҚШ 2018 йилда халқаро лойиҳаларни амалга ошириш учун 5,4 млрд доллар ажратишни режалаштирмоқда.
АҚШ вакиллар палатасининг Республика партиясидан аъзоси Хал Рожерс томонидан турли давлатлардаги ишларга маблағ ажратиш назарда тутилган қонун лойиҳаси конгрессга киритилди.
«Ушбу қонун билан ажратилувчи маблағлар, Россияда демократияни қўллаб-қувватлаш бўйича дастурларни молиялаштириш, интернетдаги эркинликни ҳимоя қилиш, шунингдек, демократия ва қонунийликни қўллаб-қувватлаш бўйича стратегияни амалга оширишга йўналтирилади», - дейилади лойиҳада.
Шу билан бирга, таъкидланишича, ажратилган маблағлардан 50,5 млн доллари Россиядаги «Интернет тармоғидаги эркинлик» лойиҳасига ажратилади.
Мавзуга оид
17:45
Прокурорликдан вице-президентликка қадар. Камала Ҳаррис ким?
15:30
АҚШ 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилга 17,9 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берди
14:30
ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди
10:48