Япония бош вазирининг рафиқаси Трамп билан гаплашмаслик учун кутилмаган усулдан фойдаланди
Independent нашрининг ёзишича, Япония бош вазирининг рафиқаси Акиэ Абэ АҚШ президенти Дональд Трамп билан суҳбатлашмаслик учун ўзини инглиз тилини билмайдигандек қилиб кўрсатган.
Трамп The New York Times’га берган сўнгги интервьюсида Синдзо Абэнинг рафиқаси инглиз тилида биронта сўзни билмаслиги ҳақида айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, G20 саммитидаги кечки овқат пайтида «бош вазир Абэнинг рафиқаси билан ёнма-ён ўтирган, у ажойиб аёл, бироқ инглиз тилида гаплашмас экан».
Журналистнинг Япония бош вазири рафиқасининг билимлари ҳақидаги саволига Трамп шундай маълум қилган: «У ҳаттоки «салом» сўзини билмас экан, ҳамда икки соат давом этган кечки овқат давомида жим ўтирди».
Бироқ нашр журналистларидан бирининг таъкидлашича, Абэ хоним инглиз тилини жуда яхши билади. Бунга исбот сифатида унинг симпозиумлардан бирида инглиз тилида чиқиш қилгани кўрсатилди. Нашрнинг қайд этишича, «эҳтимол, Япония биринчи хоними кечки овқат давомида президент Трамп билан мулоқот қилмаслик учун ўзини тилни билмайдигандек қилиб кўрсатган».
Мавзуга оид
21:11
Японияда сув тошқинлари ва кўчкилар хавфи сабаб 200 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди
15:24 / 30.10.2024
Япониядаги қишлоқда кексалар ёлғизликни енгиш учун кўчаларга қўғирчоқлар ўрнатяпти
11:10 / 28.10.2024
Япония ҳукмрон партияси парламентдаги кўпчиликни йўқотди
12:00 / 24.10.2024