Буюк Британия полициясида дронлардан иборат махсус бўлинма пайдо бўлди
Учувчи дронлар полиция ва бошқа соҳа вакиллари учун яхшигина дастёр бўлиши мумкин. У осонгина ҳаводан жиноятчини кузатиш ва маълум бир ҳудудни суратга олишга қодир. Айнан шунинг учун Буюк Британия полицияси тажрибали операторлардан иборат махсус бўлинма ёрдамида ўз имкониятларини кенгайтирди.
Бунинг учун бир неча жамоа аъзолари махсус тайёрлов жараёнидан ўтишди ва 18 ой давом этган машқлардан сўнг ишга тушишди. Ҳозирда полиция ходимлари қарамоғида универсал DJI Inspire дронларини учратиш мумкин. Уларда юқори имкониятли тепловизор ва камера жойлашган — бу ускуна квадрокоптерлардан турли вазифалар учун фойдаланишга ёрдам беради. Шунинг учун улар ёрдамида ҳозирда жиноят жойи, ЙТҲ ва қўриқланаётган ҳудудлар тасвирга олинмоқда, экологик қоидабузарликка қарши курашилмоқда.
Эндиликда Девон, Корнуэл ва Дорсет аҳолиси шаҳар ташқарисидаги ўрмонларга бориб, атроф-муҳитга зиён келтиручи ҳаракатлар қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўришларига тўғри келади. Дронлар аэрофототасвир вазифасини аъло даражада уддаламоқда, шу сабабли жиноятчилар анчайин камайгани намоён бўлган.
Дронлар қийин вазифаларни бажариши билан бир қаторда уларнинг ҳам камчилиги бор. Масалан, улар кучли шамол, ёмғир ёки қорли ҳавода ҳаракатлана олмайди.
Мавзуга оид
19:50 / 30.10.2024
Британиядаги атом сувости кемалари ишлаб чиқариладиган корхонада ёнғин юз берди
00:23 / 30.10.2024
Лондонда фирибгарлар 22 тонна юқори сифатли чеддар пишлоқларини ўғирлаб кетди
23:15 / 26.10.2024
Тамаки чекувчилар йилига 2,5 ҳафта камроқ ишлайди — тадқиқот
20:25 / 23.10.2024