Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Монако» Мбаппени аврамоқчи бўлаётган клублар устидан ФИФАга арз қилади
«Монако» клуби ўзининг расмий сайти Килиан Мбаппега нисбатан бўлаётган муносабат сабаб баёнот билан чиққан.
Монегаскликлар раҳбарияти берган хабарга кўра, Европанинг бир қатор топ-клублари 18 ёшли форвард билан «Монако» рухсатисиз алоқага чиқишмоқда ва уни ўз жамоасига ўтказиш учун тинмасдан ҳаракат қилмоқда.
«Монако» бундай клубларга Франция профессионал лигасининг (LFP) маъмурий регламенти 211 моддаси ва ФИФА қоидаларига зид эканини эслатади. Бу каби нохуш вазиятга барҳам бериш мақсадида «Монако» LFP ва ФИФАга қоидаларни бузаётган клублар устидан шикоят қилиб мурожаат қилмоқчи», — дейилади клуб баёнотида.
Sky Sports янгиликлар бўлими муҳаррири Брайан Суонсоннинг қайд этишича, «Монако» «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» клублари устидан шикоят қилаётган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
20:55 / 07.07.2026
«Мустамлакадан чиққан камерунлик». Мбаппега ирқчилик қилинди
10:45 / 05.07.2026
ЖЧ кундалиги. Парагвай Францияни қийнади, Марокаш Канадани жазолади
12:18 / 01.07.2026
ЖЧ кундалиги. Мбаппе Мессини таъқиб қилмоқда
10:40 / 01.07.2026