Мўсул қамали вақтида тинч аҳоли вакилларидан ўн минглаб киши ҳалок бўлган
Ироқнинг Мўсул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш учун олиб борилган жанглар вақтида тинч аҳоли вакилларидан 40 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда курд разведкасига асосланган ҳолда Independent нашри хабар тарқатган.
Қайд этилишича, шаҳар аҳолиси жангарилар, ироқлик ҳарбийлар, шунингдек, коалиция авиазарбалари қурбонларига айланган. Курд сиёсатчиси ҳамда Ироқнинг собиқ ТИВ раҳбари Хошияр Зебарийнинг айтишича, «ҳали ҳам харобалар остида кўплаб жасадлар қолмоқда».
Мўсулни ИШИДдан озод этиш кампанияси ўтган йилнинг октябрида бошланган, унда Ироқ армиясининг махсус бўлинмалари, федерал полиция, армиянинг тезкор ҳаракатлар учун мўлжалланган қисмлари иштирок этган, армия кучларини шиалар ва курдларнинг ҳарбий бўлинмалари, шунингдек, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция авиацияси қўллаб-қувватлаган.
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий ўтган ҳафтада Мўсул ИШИДдан тўла озод этилганини эълон қилди. 3 йилдан ортиқ вақт давомида шаҳарни назорат қилган жангарилар бу шаҳарни ташлаб кетишди. Шаҳарни озод этиш амалиётларида коалиция кучларига раҳбарлик қилган америкалик генерал Стивен Таунсенд шаҳарни жангарилардан тўла тозалаш учун яна бир неча ҳафта кетишини билдирган.
БМТ шаҳарда қолган аҳоли таъминоти учун 450 миллион доллар, шаҳарни тиклаш учун миллиард доллар сарфланишини маълум қилган.
Мавзуга оид
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
15:11 / 05.10.2024
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
20:19 / 28.09.2024
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқдаги миссиясини 2025 йилда якунлайди
20:54 / 11.08.2024