Ўзбекистон | 22:54 / 21.07.2017
10581
2 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди. 

Унга кўра, 22 июль куни Чорвоқ ҳудудида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 3-8 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 16-18оС, кундузи 28-30 оС атрофида бўлади.

Чимёнда эса об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 3-8 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 16-18оС, кундузи 27-29 оС атрофида кузатилади.

Қамчиқ ҳудудида шу куни ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчиликсиз ўтади. Шамол тезлиги 3-8 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-15 оС, кундузи 23-25 оС атрофида бўлади.

23 июль куни эса Чорвоқда кечга бориб ёмғир ёғиши, момақалдироқ содир бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 5-10 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 16-18оС, кундузи 28-30 оС атрофида бўлади.

Чимёнда ҳам кечга бориб ёмғир ёғиши, момақалдироқ содир бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 16-18 оС, кундузи 27-29 оС атрофида бўлади.

Қамчиқ ҳудудида шу куни ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликсиз ўтади. Шамол тезлиги 5-10 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-15 оС, кундузи 23-25 оС атрофида бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид