Иқтисодиёт | 08:53 / 21.07.2017
4017
1 дақиқада ўқилади

ХВЖ Грецияга 1,6 млрд еврони қандай шартда тақдим этиши маълум бўлди

Фото: Delfi

Халқаро валюта жамғармаси Грецияга 1,6 млрд евролик кредитларни фақатгина Евроиттифоқдан мамлакат қарзининг барқарорлиги борасида кафолатлар олсагина, тақдим этади. Бу ҳақда ташкилот матбуот релизида айтилади.

Афинага маблағлар Грециянинг қарз барқарорлигини таъминлаш бўйича европалик шерикларининг ишонч берувчи кафолатларидан сўнг тақдим этилади. Бундан ташқари, Грециянинг иқтисодий дастури ҳам режа бўйича давом этиши талаб қилинмоқда.

ХВЖдан таъкидлашларича, Грецияга ёрдам дастури мамлакат бюджетига барқарорлик бериш ва узоқ муддатли истиқболда ижтимоий сиёсат ҳамда ижобий ўсишни таъминлаш мақсадида тақдим этилмоқда.

Аввалроқ ХВЖ Грецияга 1,6 млрд евролик кредитлар ажратаётгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид