LG Q8 смартфонини ишлаб чиқарди
LG компанияси Q8 смартфонини — V20’нинг кичрайтирилган намунасини ишлаб чиқарди. У қўш камерага эга, Snapdragon 820 процессори ва қўшимча дисплей билан таъминланган. Бу ҳақда GSMArena портали хабар бермоқда.
Қурилма IP67стандарти бўйича ҳимояланган металл корпусга, товуш сифатини яхшиловчи Quad DAC чипига эга, процессори эса юқорида айтиб ўтилганидек, Snapdragon 820. LG Q8 аккумуляторининг сиғими — 3000 мА/соат. Янги телефон Android 7.0 Nougat бошқаруви остида ишлайди. LG Q8 нинг сотуви шу ойда бошланади.
Смартфон 2 та асосий камерага эга бўлди: биринчиси — 13 МП кенгбурчакли линза (135°/10мм, f/2.4) га эга, иккинчиси — 8 МП. Асосий камера 4К (2160p) сифатда видео суратга олиши мумкин. Фронтал камера 5 МП зичликка эга ва Full HD видео суратга олиши мумкин.
Мавзуга оид
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
15:18 / 22.04.2024
Прокуратура ва қатор давлат идоралари қимматбаҳо смартфонлар сотиб олмоқда
15:32 / 13.04.2024