Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШда ноқонуний муҳожир-ўсмирларни депортация қилиш учун рейдлар бошланди
АҚШ иммиграция хизмати жиноий гуруҳлар аъзолари ҳисобланувчи ноқонуний муҳожир-ўсмирларни ушлаш ва депортация қилиш учун қатор рейдларни ўтказиш ниятида. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Таъкидланишича, хизмат АҚШда ёши катталарнинг қарамоғисиз яшовчи 16-17 ёшдаги ноқонуний муҳожирларни аниқлаш ниятида.
Агентлик маълумотига кўра, ўсмирларнинг жиноий гуруҳларга алоқадор эканлигини аниқлаш учун бир қатор мезонлардан фойдаланилади, жумладан, татуировка ва махсус кийим-кечаклар.
Аввалроқ президент Дональд Трамп маъмурияти Қўшма Штатларга болаларни ноқонуний олиб кирган ота-оналар ва бошқа яқин қариндошларни ҳибсга олиш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар берилганди.