Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тереза Мэй яна 4 йил Британия бош вазири бўлиб қолиши башорат қилинди
Буюк Британия транспорт вазири Крис Грэйлингнинг Daily Telegraph’га берган интервьюсида маълум қилишича, мамлакат бош вазири Тереза Мэй ўз лавозимини камида 2020 йилгача сақлаб қолади.
Унинг ишонч билдиришича, Мэй 2019 йилнинг мартида Brexit рўй берганидан сўнг ҳам бош вазир сифатида ишлашни давом эттиради, сабаби Консерватив партияда катта қўллаб-қувватловга эга.
«Уни бош вазир сифатида кўришни хоҳламоқдаман ва ўйлашимча, шундай бўлади ҳам», - деди у Мэй 2020 йилда ҳам бош вазир бўлиб қоладими, деган саволга жавоб қайтариб. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
Вазирнинг фикрича, Мэй кейинги сайловларда ҳам иштирок этиши мумкин ва у ғалабага яхши имкониятларга эга. Грэйлинг – Мэйнинг ҳозирги ҳукуматида унга энг яқин вазирлардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026