Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик 3 талаба БМТ халқаро танлови лауреатига айланди
Кеча БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида “Кўп тиллар – бир дунё” талабалар ўртасидаги иншо танловида ғалаба қозонган 60 лауреатнинг номи маълум қилинди.
Танловнинг биринчи босқичида жаҳоннинг 170 давлатидан олти мингдан ортиқ талабалар иштирок этди. Улар ўз иншоларини БМТ расмий тиллари: инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларида тақдим этишган.
Натижада 60 ғолиб – ҳар бир тил бўйича 10 номинант аниқланди.

Рус тилидаги лауреатлар орасида ўзбекистонлик Наргиза Мухторова, Соҳиб Саидов ва Нигина Файзулло қизи бор.
Танловнинг барча ғолиблари Халқаро ёшлар форумига бориш ҳуқуқини қўлга киритди ва кеча Нью-Йоркдаги БМТ Бош ассамблеяси залида чиқиш қилишди.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026