19:20 / 22.07.2017
4869

Венгрия бош вазири ЕИдан барча ноқонуний муҳожирларни чиқариб юборишга чақирди

Фото: Getty Images

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Руминиянинг Бэиле Тушнад шаҳрида шанба куни чиқиш қилиб, “Сорос империяси” венгрияликларнинг манфаатига зарар етказаётгани ва нафақат Венгрия, балки бутун Европани ҳам таҳдид остида қолдираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Agerpres агентлиги хабар тарқатди.

Орбаннинг сўзларига кўра, Европага мусулмонлар дунёсидан миллионлаб муҳожирларни жалб қилиш ва уларни ЕИ давлатлари ўртасида тақсимлашни назарда тутувчи “Сорос режаси бор”. "Биз бу жараёнга халақит беришимиз мумкин, бироқ бунда Евроиттифоқ яна суверенитетга эга бўлиши, ҳар бир иштирок давлат эса – ўз чегараларини ҳимоя қилишга қодир бўлиши лозим, - дея маълум қилди у. – Шунда биз миграция феноменига якун ясаб, ноқонуний келган барчани чиқариб юборишимиз мумкин. Балки, бу кескин эшитилаётгандир, бироқ муаммони бошқа йўл билан ҳал қилиш мумкин, деб ўйламайман".

Орбаннинг таъкидлашича, Венгрияда миграция оқимига кучли қаршилик кўрсатиш, шунингдек, мусулмонлар интеграциялаша олмаслиги билан боғлиқ ташвиш бор, сабаби кучли фарқлар мавжуд. 

Top