17:00 / 23.07.2017
26140

Бекобод ҳокими президентдан туман учун «Тез ёрдам» машиналари сўраб олди

21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида бўлиб, вилоят фаоллари билан учрашди. Вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Тошкент вилояти салоҳиятини ошириш ва иқтисодий потенциалини ривожлантиришга доир бир қатор кўрсатмалар берди.

Шунингдек, вилоят туман ва шаҳарларида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида сўз юритиб, таклиф ва мулоҳазаларни ҳам эшитди.

Жумладан, Бекобод тумани ҳокими Отабек Исроилов ўз сўзида Бекобод туманига берилаётган эътибордан мамнунлигини билдирди ва туманда аҳоли яшаш манзиллари орасидаги масофа узоқ эканлигини ҳисобга олган ҳолда 10та «Тез ёрдам» машинаси берилишини илтимос қилди.

Шуниси аҳамиятлики, мурожаатнинг кейинги куни – 22 июль куниёқ «Тез ёрдам» автомашиналари туманга келтирилган.

Шу куни машиналарни қабул қилишга бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтган. Туман фаоллари ва аҳолиси ушбу эзгу ишнинг бошида турган президентга ўз миннатдорчилигини билдиришган.

Top