Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнободда тез ёрдамга қўшимча куч: қутқарувчилар беморни юқори қаватдан туширди
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида Паркент кўчасида яшовчи фуқаро соғлиги ёмонлашган. Беморни юқори қаватдан хавфсиз тушириш зарурати туғилгани боис тез тиббий ёрдам хизматининг чақируви асосида Тошкент шаҳар ФВБ қутқарувчилари ҳам жалб этилди.
Фото: Видеодан кадр
Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари беморни пастга тушириш учун қўшимча куч талаб этилганини маълум қилган. Шундан сўнг ФВВ қутқарувчилари манзилга тезкор етиб келиб, тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда фуқарони юқори қаватдан хавфсиз ҳолда пастга туширди. Бемор шифохонага етказилди.
Ҳуқуқ-тартибот ва тезкор хизматлар ҳамкорлиги туфайли эвакуация жараёни зарур хавфсизлик қоидаларига амал қилинган ҳолда амалга оширилган.
Мавзуга оид
09:00 / 01.12.2025
Яшнобод туманидаги озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлди
09:33 / 26.11.2025
Яшнобод тумани ҳокимлиги бош юристконсулти 4 минг доллар билан ушланди
09:16 / 31.10.2025
Тошкентда «Mercedes-Benz» тез ёрдам автомобили билан тўқнашди
09:01 / 30.09.2025