Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марғилонда тез ёрдам машинаси ЙТҲга учраши оқибатида икки киши жароҳат олди
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази хабарига кўра, жорий йилнинг 25 сентябр куни кечки соат 22:15 да Марғилон шаҳар ҳудудида Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона вилояти филиалининг Марғилон шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига тегишли Volkswagen Caddy русумли махсус автотранспорт воситаси ЙТҲга учраган.
У Зарафшон кўчасидаги чақирувни бажариб қайтиш жараёнида ҳаракатланаётган вақтида Мустақиллик кўчасида, 3-оилавий поликлиника қаршисида катта тезликда ҳаракатланган Gentra русумли автомобил бетон тўсиқдан ўтиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида тез тиббий ёрдам машинасига урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тез тиббий ёрдам шифокори Ю.Қ. ва фелдшери У.Д. енгил тан жароҳат олиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, автотранспорт воситалари техник жиҳатдан шикастланган.
Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026