Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ халқ қўшинлари ИШИДнинг 3 йирик қўмондони ўлдирилгани ҳақида маълум қилди
ИШИДнинг 3 нафар юқори мартабали қўмондони Мўсул яқинида бўлиб ўтган жанглар вақтида ўлдирилган. Улар орасида ташкилот полицияси раҳбари ҳам бор. Бу ҳақда Ироқ халқ қўшинларидаги манбалар маълум қилди.
«Жангчилар 20 июль куни бўлиб ўтган жангда ўлдирилган террорчиларнинг жасадларини ўрганишган, улардан бири Телль-Афардаги «ислом полицияси» раҳбари Абу Имон, худкушларни тайёрлашга масъул Абу Абд Заизия ва ИШИДнинг яширин гуруҳлари фаолиятига жавоб берган Носир Абдалла Ходер ал-Бадраний», — дея манба сўзларини келтирган РИА Новости.
11 июль куни ОАВда ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатилганди.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025