Путин, Меркель, Макрон ва Порошенко Донбассдаги вазиятни муҳокама қилди
“Норманд тўртлиги” давлатлари етакчилари – РФ президенти Владимир Путин, ГФР канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Украина президенти Пётр Порошенко телефон орқали мулоқотда келажакдаги алоқалар ҳақида келишиб олишди, деб хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати.
"Бўлажак алоқалар, жумладан, олий даражадаги алоқалар ҳақида шартли равишда келишиб олинди", - дейилади хабарда.
Шунингдек, давлат етакчилари Украина жануби-шарқидаги вазият бўйича фикр алмашишган.
"Россия президенти Владимир Путиннинг ГФР федерал канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эммануэль Макрон ҳамда Украина президенти Пётр Порошенко билан “норманд тўртлиги” шаклида телефон мулоқоти ўтказди. ЕХҲТнинг махсус мониторинг миссияси раҳбари Эртўғрул Апакан ва унинг ўринбосари Александр Хугнинг бу борадаги ҳисоботи эшитилди", - дейилади хабарда.
Матбуот хизмати маълумотига кўра, шундан сўнг етакчилар “Украина жануби-шарқидаги вазият бўйича фикрлашган”.
Мавзуга оид
21:23 / 31.10.2024
Фронтдаги вазият: Россия ва Украина Курахово учун кузнинг ҳал қилувчи жангини бошлади
11:20 / 30.10.2024
ОАВ: Путиннинг соқчилари тасодифан унинг ҳаракатланишини ошкор қилиб қўйди
10:40 / 30.10.2024
FT: Рамапосанинг Путинни мақташи ЖАР коалициясини парчалади
21:52 / 29.10.2024