Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Цукерберг Маскнинг "охирзамон" ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди
Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси ва раҳбари Илон Маскнинг сунъий ақл ҳақида билдирган фикрларига қўшилмади. Маск сунъий ақлни инсониятга энг жиддий таҳдид деб баҳолаган эди. Цукерберг бу ҳақда Facebook Live орқали жонли эфирда тўхталиб ўтган, дея хабар бермоқда CNBC телеканали.
Цукерберг охирзамон яқинлашаётгани ҳақида тахминларни масъулиятсизлик деб баҳолаш баробарида сунъий ақлнинг инсоният келажагида ижобий ўрин тутишини қайд этди.
"Сунъий ақл келгусида ҳаётимизни янада яхшироқ қилади, охирзамон яқинлашаётганини айтиш эса, жуда ҳам масъулиятсизликдир", — деган Цукерберг. У фойдаланувчилардан бирининг SpaceX ва Tesla раҳбари сўзларини изоҳлашни сўрашига жавобан шундай фикрларни билдирди.
Аввалроқ Маск сунъий ақл келгусида инсониятга асосий таҳдид бўлиб қолишини айтиб, ҳукуматларни бу соҳада назорат ўрнатишга чақирган эди.
Мавзуга оид
18:28 / 24.06.2026
SpaceX акциялари арзонлади, Илон Маск триллионер мақомини йўқотди
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
21:42 / 12.06.2026