Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ янги маълумотлар чоп этилди
АҚШ миллий архиви 24 июлда АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг 1963 йилда ўлдрилиши билан боғлиқ 3,8 мингта ҳужжатни чоп этди. Очиқ фойдаланишга КГБнинг собиқ агенти Юрий Носенко билан интервью ҳам қўйилган.
"Мақолалар 3,81 мингта ҳужжатдан иборат бўлиб, ундан 441 таси тўлиқ махфийлаштирилган, яна 3,369 мингтаси купюралар билан чоп этилган", деб айтилган баёнотда. Таъкидланишича, ҳаммаси бўлиб Кеннеди ўлдирилиши ҳақида архивда сақланувчи 88 фоиз ҳужжатлар ошкор этилган. Яқин орада бу иш бўйича янги маълумотлар чоп этилади.
Шунингдек, онлайн-фойдаланишда АҚШга 1964 йил январда қочиб кетган, собиқ агент Носенко билан интервью аудиоёзувлари мавжуд. "Носенко КГБ зобити сифатида Ли Харви Освальднинг 1959-1962 йилларда собиқ иттифоқда яшаган вақтида унга иш олиб борган", дейилган архив маълумотида. Расмий версияга кўра, айнан Освальд Кеннеди қотили ҳисобланади.
Миллий архивда тушунтирилишича, аввал ҳужжатларга кириш АҚШ конгресси томондан 1992 йилги қонунга кўра тақиқланганди. Қонунга кўра, федерал идоралар Кеннеди ўлдирилиши тергови билан боғлиқ ҳужжатларни миллий архивларга топширишга мажбур эдилар. Кеннеди ўлдирилишига қизиқишнинг авж олишига 1991 йилда экранларга Оливер Стоуннинг "Жей.Эф.Кей" фильми чиқиши сабаб бўлган. Фильм асосида Кеннедига қарши ҳукуматнинг тил бириктириши версияси ётган.
Ўшанда "аср қотиллигини" ўрганиш бўйича мустақил комиссия ташкил этилган. Комиссиянинг вазифасига қандай ҳужжатларни ошкор қилиш мумкинлиги, қандайларини эса уларни яшираётган федерал бошқармалардан талаб қилиб, уларни архивга топшириш кирган. Миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан комиссия ҳужжатлар чоп этилишини қолдиришга ҳуқуқ олган, бироқ бу муддат 25 йилдан ўтиб кетмаслиги, яъни 2017 йилгача амал қилиши керак эди.
Кеннеди 1963 йил 22 ноябрда Далласга сафар давомида ўлдирилган. Қотилликнинг тергови билан шуғулланган АҚШ олий суди вакили Эрл Уррен бошчилигидаги махсус комиссия президентни Ли Харви Освальд якка ўзи ўлдиргани ҳақидаги хулосага келган. Освальдниг ўзи Кеннеди ўлимидан икки кун ўтгач отиб ташланган.
Мавзуга оид
22:01 / 22.11.2023
ХХ асрнинг энг шов-шувли қотиллиги – АҚШ президенти Жон Кеннеди қандай ўлдирилганди?
13:07 / 22.11.2020
Асрнинг сирли қотиллиги – Жон Кеннеди ўлими ортида ким турганди?
23:02 / 26.04.2018
Жон Кеннеди иши бўйича ҳужжатларнинг сўнгги қисми эълон қилинди
08:28 / 07.04.2018