Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Номаълум шахслар Москва шарқида ЙТҲ содир этиб, 350 минг долларни ўмариб кетишди
Москва полицияси шаҳар шарқида автофалокат содир этиб, машинадан 350 минг долларни ўғирлаган номаълум жиноятчиларни қидирмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия ИИВ Москва шаҳар Бош бошқармасига асоланган ҳолда хабар қилмоқда.
"Главная Аллея кўчасидаги 11-бино яқинида номаълум кимсалар кумушранг автомобилда Hyundai Sonata билан ЙТҲ содир этиб, машина салонига киришган ва жабрланувчига номаълум нарса билан бир неча маротаба зарба беришган. Шундан сўнг, ғаразгўйлар мобиль телефони ва 350 минг доллар пул бўлган қопчани олиб воқеа жойидан яширинишган", - деган агентлик суҳбатдоши.
Етказилган моддий зарар жами 20,6 млн рублни ташкил этган.
Жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Босқинчилик факти бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026