Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижоннинг олтита туманида ёшлар ўз етакчисини сайлади
25 июль куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоятидаги, Хонобод шаҳри, Балиқчи, Олтинкўл, Хўжаобод ҳамда Қўрғонтепа туман Кенгашларида навбатдаги кенгайтирилган йиғилишлар ўтказилди. Ўтказилган йиғилишларда ташкилий ҳамда Иттифоқнинг ижроия қўмита аъзоларини сайлаш масалалари кўриб чиқилди.
Кенгайтирилган йиғилишларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгашининг раиси Н.Юсупов, вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Исмоилов, Иттифоқнинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, Иттифоқнинг Кенгаш аъзолари, фаол ёшлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Кенгаш аъзолари томонидан Иттифоқнинг Хонобод шаҳар Кенгаши раиси этиб Мавлонқулов Фарҳод Бахтиёржон ўғли, Балиқчи туман Кенгашига Алибоев Бекзод Қудратилла ўғли, Олтинкўл туман Кенгашига Исмоилов Зафарбек Позилжонович, Хўжаобод туман Кенгашига Хамдамов Шохруҳмирзо Абдураимжон ўғли, Қўрғонтепа туман Кенгашига Мирзақобулов Назарбек Махмуджон ўғиллари бир овоздан туман Кенгаш раислари этиб сайландилар.
Йиғилишларда иштирок этган ёшлар ўзларининг муаммо ва таклифларини билдириб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқини фаолият самарадорлигини янада оширишда янги сайланган раислар билан биргаликда иш олиб боришлари тўғрисида гапириб ўтдилар.





Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
17:48 / 28.09.2019
«Қолипга солинган фикрлар ёшларга қизиқ эмас» — Ёшлар иттифоқини ўзгартиришга интилаётган Алишер Саъдуллаев билан суҳбат
15:50 / 25.06.2019
Наманганликлар «Ёшлар ва қонун» танловида пешқадам бўлди
15:59 / 17.06.2019
Замонавий технологияларга қизиқувчи ёшлар учун «Digital Generation Camp» ёзги оромгоҳи ташкил этилди
15:46 / 15.06.2019