Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда "олиб-сотарлар"нинг 60 млн сўмдан ортиқ маҳсулотлари олиб қўйилди
Қорақалпоғистонда 2017 йилнинг ўтган даврида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 125 та ҳолатда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, тегишли ҳужжатларсиз сотилаётган 61 млн. 929,5 минг сўмлик 17 тонна 768 кг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдо ўринларидан далилий ашё сифатида олиб қўйилиб, жавобгарлик чорасини қўллаш учун тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Бу ҳақда Kruz.uz ҚР ДСБ ахборот хизматига асосан хабар берди.
Шундан, деҳқон бозорларида «олиб сотарлар» томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, яъни, картошка ва пиёзнинг нархини сунъий равишда оширган 25 та фуқаронинг давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётганлиги аниқланиб, савдо ўринларидан тегишли ҳужжатларсиз 13 млн. 90,3 минг сўмлик 5,1 тонна картошка ва пиёз маҳсулотлари далилий ашё сифатида олиб қўйилиб, уларга ҳам жавобгарлик чорасини қўллаш учун тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
18:23 / 22.08.2025
Нукус шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда
11:19 / 19.08.2025
Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилиши мумкин
07:42 / 16.08.2025