Россиянинг Саратов вилоятида 5 нафар ўзбекистонлик фуқаро ЙТҲ оқибатида жароҳат олди
Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси Россия ФВВ маълумотларига асосланиб хабар қилишича, 2017 йилнинг 25 июль куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 16:00да Саратов вилоятининг Озинск туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 9 киши шикастланган.
Улардан 5 нафари Ўзбекистон, 4 нафари Россия фуқаролари. “Лада-Ларгус” ва “Форд Мондео” автомобиллари тўқнашган. Ўзбекистон фуқаролари “Лада-Ларгус”да бўлган ва ўртача оғирликда жароҳат (лат ейиш ва синиш) олган.
Барча жароҳат олганлар Озинск клиник касалхонасига етказилди. Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш мақсадида элчихонанинг консуллик бўлими зудлик билан Россия ФВВ билан боғланиб, жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот олди:
1. Мадрагимов Маҳамадали Райимбердиевич, 08.12.1970й.да Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган.
2. Қурбонов Сирожиддин Файзулло ўғли, 17.05.1995й.да Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилган.
3. Холматов Абдужаббор Тоштемирович, 18.06.1965й.да Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган.
4. Содиқов Миржалол Эгамбердиевич, 22.10.1988й.да Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган.
5. Бадалов Жамшидбек Ҳусанбой ўғли, 20.05.1991й.да Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган.
Ушбу фуқароларнинг яқинлари уларнинг ҳолати тўғрисида Россия ФВВнинг +7 937-639-01-43 рақами орақли маълумот олишлари мумкин.
Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси назорати остига олинган.
Мавзуга оид
14:35 / 26.08.2024
Саратов ва Энгелсда дронлар кўп қаватли уйларга урилди. Жабрланганлар бор
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024