Ўзбекистон | 21:26 / 26.07.2017
13032
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон конвертацияни жорий қилишда хориждан кредитларни жалб этмайди

Ўзбекистон валюта бозорини либераллаштиришда халқаро молиявий институтлар кредитларини жалб этмайди. Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган сессияда иштирок этган Молия вазири ўринбосари Мубин Мирзаев шундай баёнот берди.

Мирзаевнинг қайд этишича, аслида қоидага кўра, валюта бозорини либераллаштиришни режалаштирган ҳукумат учун 3 ойлик импортга етадиган захира маблағи бўлиши етарлидир. Ўзбекистоннинг бу борадаги захираси 2 йиллик импорт қийматига тўғри келади. 

Бунда, унинг қўшимча қилишича, Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашувчи жамғарма валюта ислоҳоти давомида инфляциянинг салбий оқибатларига қарши курашади. 

У Жамғарма 100 млн доллар қийматига тенг эканини айтар экан, бу маблағлар биринчи галда зарур бўлган маҳсулотлар нархини бир маромда ушлаб туриш учун ишлатилади.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид