Жаҳон | 08:53 / 27.07.2017
7130
1 дақиқада ўқилади

АҚШ сенаторлари Россия, Эрон ва КХДРга қарши янги санкциялар бўйича келишувга эришишди

Америкалик сенаторлар Россия, Эрон ва КХДРга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича келишувга эришишди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Республикачи сенатор Боб Коркернинг билдиришича, сенат янги санкциялар тўпламини шу ҳафтадаёқ қабул қилади. Аниқлик киритилишича, гап олти ҳафта аввал конгресснинг вакиллари палатаси томонидан қабул қилинган қонун лойиҳаси ҳақида бормоқда.

Шу билан бирга, вакиллар палатаси куни кеча тасдиқлаган яна бир қонун лойиҳаси ҳам сенат томонидан қўллаб-қувватланиши кутилмоқда. Шу тариқа, агентликнинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп янги санкциялар киритилишига вето қўя олмайди.

Мавзуга оид