Британия ва ЕИ ўртасида ишчи кучининг эркин ҳаракатланиши Brexit’дан сўнг тугайди
Британия иммиграция вазири Брэндон Льюиснинг маълум қилишича, Brexit’дан сўнг Буюк Британия ҳамда Евроиттифоқ ўртасида ишчи кучининг эркин ҳаракатланиши чекланади. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар бермоқда.
«2019 йилнинг баҳорида Европа иттифоқини тарк этганимиздан сўнг, ишчи кучининг эркин ҳаракатланиши тугайди», - деди у.
Шунингдек, Льюиснинг аниқлик киритишича, 2019 йилга келиб Буюк Британияда янги иммиграция тизими ишга тушади.
«ЕИни тарк этишимиз билан, бу ҳукумат ўзининг иммиграция қоидалари ҳамда талабларини қўллай бошлайди, улар Британия корхоналари ва жамиятнинг эҳтиёжларига жавоб беради», - дея маълум қилди Буюк Британия ички ишлар вазири Амбер Радд Financial Times нашри учун мақолада.
Унинг қўшимча қилишича, Британия ҳукумати Евроиттифоқ таркибидан чиқишда «жарликдан пастга қулаш» эффектидан қочиш учун барча ишни қилишга уриниб кўради.
Мавзуга оид
00:23
Лондонда фирибгарлар 22 тонна юқори сифатли чеддар пишлоқларини ўғирлаб кетди
10:10 / 28.10.2024
Евроиттифоқ Гуржистонда сайловлардаги қонунбузарликларни текширишга чақирди
23:15 / 26.10.2024
Тамаки чекувчилар йилига 2,5 ҳафта камроқ ишлайди — тадқиқот
20:25 / 23.10.2024