Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
Оқ уйнинг коммуникациялар департаменти раҳбари Энтони Скарамуччи АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги маълумотлар сизиб чиқишида ким айбдор эканлиги ҳақида тасаввурга эгалигини айтди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
"Президент ва мен ким маълумотлар сизиб чиқиши ва Оқ уйдаги сизиб чиқишларнинг бош манбалари ким эканлиги ҳақида жуда, жуда яхши тасаввурга эгамиз", деб айтган Скарамуччи.
Унинг таъкидлашича, 150 йил аввал бундай сотқинларча хатти-ҳаракатлар учун дорга осиш орқали ўлим жазоси кутган бўларди.
Аввалроқ Трамп Россия элчиси Сергей Кисляк ва АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс учрашуви ҳақидаги The Washington Post нашридаги мақолани маълумотлар сизиб чиқиши деб атаганди.
Мавзуга оид
20:37 / 27.04.2026
Вашингтондаги отишма саволларни кўпайтирмоқда
01:54 / 27.04.2026
Мелания Трамп Оқ уйда асаларичиликни кенгайтирмоқда
10:40 / 26.04.2026
Трамп қатнашаётган тадбирда отишма: Оқ уй аъзолари эвакуация қилинди
08:49 / 21.04.2026