Тошкент вилояти ИИБ гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар ҳақида маълумот берди
Гиёҳвандликка ружу қўйган инсон одамийлик, инсонпарварлик, қон-қариндошлик ришталарини бутунлай унутади. Наркотик моддаларнинг барчаси наслга салбий таъсир кўрсатади. Гиёҳванд аёл ёки эркакнинг фарзандлари туғма ногирон, майиб-мажруҳ, ақли заиф, жисмонан ривожланмайдиган бўлиб туғилади. Яна шуни айтиш лозимки гиёҳвандларнинг аксарияти ўпка саратони, асаб, бўғма касалликлар билан оғрийди. Гиёҳвандларнинг умри фожиа билан тугайди. Тошкент вилояти ИИБ гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар ҳақида маълумот берди.
Жорий йилнинг 7 июль куни соат 15.30 да ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгийўл туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1990 йилда туғилган М.А. Янгийўл тумани Т.Жўрабеков кўчасида гумонланиб текширилганда, ёнидан 607,8 гр. «марихуана» гиёҳванд моддаси олинди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Бекобод шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1983 йилда туғилган С.К. шу йилнинг 12 июль куни соат 13.00 да, 12-даҳа ҳудудида 20,4 гр. «марихуана» гиёҳванд моддасини 50.000 сўм пул эвазига вақтинча ишсиз, В.К.га сотаётган вақтида аниқланиб, ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан С.К.нинг уйи гумонланиб текширилганда, уйи меҳмонхонасидан 45,2 гр. «марихуана» гиёҳванд моддаси олинди.
Чирчиқ шаҳрида, 17 июль куни соат 21.30 да ўтказилган тезкор тадбир давомида, Чирчиқ шаҳрида жойлашган АЁҚШнинг олдида вақтинча ишсиз, 1978 йилда туғилган И.Х. 471,5 гр. «марихуана» гиёҳванд моддасини вақтинча ишсиз, 1963 йилда туғилган А.Х.га 400.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:30 / 09.10.2024
Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди
11:50 / 09.10.2024
Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатиш ҳолатлари фош этилди
14:30 / 05.10.2024
Тошкентнинг икки туманида гиёҳвандлик моддаси сақлаб келганлар ушланди
15:58 / 03.10.2024