Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дибала «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала бошқа клубга ўтиши мумкинлигини инкор қилмади. Олдинроқ матбуотда унга «Барселона» жиддий қизиқаётгани хабар қилинганди.
«Барселона» ва «Реал» каби клублардан қизиқиш бўлаётгани кишини хурсанд қилади. Бу сен ўз ишингни тўғри бажараётганингни билдиради. Аммо шу билан бирга бу қизиқишларнинг қанчалик ҳақиқат экани ҳам муҳим. Чунки трансферлар ойнаси вақтида жуда кўп бу каби турли миш-мишлар тарқалади. Мен бу каби миш-мишларни суриштириб юрадиганлар тоифасидан эмасман.
Ҳозир «Ювентус»да ўзимни бахтиёр ҳис қилмоқдаман ва келгуси мавсумни муваффақиятли ўтказиш учун машғулотларга зўр бермоқдаман. Агар кимдандир таклиф тушса, клуб мени бохабар қилади ва кетиш ёки қолиш истагимни сўрайди.
«Барселона»нинг қизиқиши? Барчаси клубга боғлиқ. Ундан кейин менга», — деган Дибала Sky Sport Italia нашрига берган интервьюсида.
Дибала «кекса синьора» билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномага эга.
Мавзуга оид
11:38 / 17.02.2026
«Барса» дербида ютқазди ва пешқадамликни бой берди
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
11:47 / 13.02.2026
«Барса» йирик ҳисобда ютқазди, «Арсенал» яна очко йўқотди
12:34 / 04.02.2026