Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИнинг шерик давлатлари Қримга қарши санкцияларни узайтирди
Евроиттифоқнинг қатор шерик давлатлари Қримга нисбатан чеклов чораларини узайтирди. Бу ҳақда ЕИ дипломатия раҳбари Федерики Могеринининг баёнотида айтилади.
"Номзод давлатлар Черногория ва Албания, Европа эркин савдо ассоциацияси аъзоси Норвегия, Украина ва Грузия Кенгашнинг қарорига қўшилди. ЕИ бу мажбуриятни инобатга олмоқда ва уларни олқишлайди", - дея таъкидланади унда.
19 июнь куни ЕИ Кенгаши Қрим ва Севастополга нисбатан тақиқлов чораларини яна 12 ойга – 2018 йилнинг 23 июнга қадар узайтирди.
Санкция ЕИга Қримнинг исталган маҳсулотлари олиб кирилиши, Қрим ҳудудида Европа сармояларига тақиқни ўз ичига олади. Европа кемаларига ҳам Қрим портларига кириш тақиқланди.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
20:08 / 04.06.2026
Москвадан Қримга кетаётган йўловчи автобус зарбага учради
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
14:39 / 31.05.2026